Малайзияда 80 минг ўринлик стадион портлатилди (видео)
Спорт
−
25 Сентябрь
12284Малайзиядаги “Шоҳ Алам” футбол стадиони портловчи моддалар билан бузиб ташланди. Бу ҳақда “Manytops Stadiums” номли Х саҳифа хабар берди.
Манбага кўра, 80 минг томошабинга мўлжалланган арена 1994 йилда қурилган. Кўплаб реконструкция уринишларига қарамай, 2020 йилда стадион хавфли деб топилган.
Аренани бузиш июль ойида бошланган. Тўлиқ демонтаж 2025 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши кутилмоқда.
“Шоҳ Алам” стадионида “Селангор” футбол клуби ва Малайзия терма жамоасининг уй аренаси ҳисобланади. Стадионда 1997 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва 2007 йилги Осиё кубоги ўйинлари ўтказилган.
LiveБарчаси