Мактабларда ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг янги тизими йўлга қўйилади

Жамият

image

Ҳар бир фан бўйича энг илғор ўқитувчиларнинг дарсларини мавзулар кесимида видеотасвирга олиниб, интернет тармоғига жойлаштириб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар муҳокамаси вақтида айтиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизматига кўра, инспекция раҳбари Улуғбек Тошкенбоев халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар фаолиятини замон талаблари даражасида эмаслигига тўхталар экан, ўқитиш методлари ва педагоглар малакасини ошириш учун белгиланган муддатлар ҳозирги тезкор давр талабларига жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

Азиз Абдуҳакимов ушбу йўналишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланиб, ҳар бир фан бўйича энг илғор ўқитувчиларнинг дарсларини мавзулар кесимида видеотасвирга олиш ва интернет тармоғида жойлаштириб бориш учун алоҳида тизим яратиш вазифаси топширилди. Мазкур тизим орқали педагоглар ўзаро тажриба алмашишлари, энг яхши дарслар учун овоз бериб бориб имконияти яратилиши ва келгусида ушбу тизимда энг кўп овоз йиққан ўқитувчилар ва таълим муассасалари рейтингида балл қўшилиши айтиб ўтилди.

Якунда ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ва мактаб директорларига янги йўлга қўйиладиган тизимни ўқитувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва улар орасида энг фаолларини рағбатлантириб бориш вазифаси топширилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк бор умумтаълим мактабларининг миллий рейтинги эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқитувчи

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг