Ўзбекистондаги мактабларнинг миллий рейтинги эълон қилинди

Жамият 1857
image

Кеча, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мамлакатдаги умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилинди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрта таълим мактабларининг рейтингини аниқлаш мезонлари шакллантирилди, ушбу мезонлар 4 та кўрсаткич асосидан ишлаб чиқилди, булар:

-    битирувчи ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи;

-    9-синф ўқувчиларининг билим даражаси;

-    олий ва биринчи тоифали ўқувчилар улуши;

-    умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагог жамоаси ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари.

Таклиф этилаётган рейтинг индикаторларида жами натижанинг 50 фоизи билим даражасига боғлиқ бўлади.

Мактаблар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимининг жорий қилишдан асосий мақсад, Республика бўйича ўқувчилар билимини баҳолашни  Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти(OECD) ва Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассосацияси (IEA)каби нуфузли ташкилотларнинг PISA (15-16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур), TIMSS (4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш) PIRLS (бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиш даражаси ва сифатини баҳолаш) ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашишдир.

Умумтаълим муассасаларидаишчи гуруҳлар томонидан 1 тадан 9-синф қуръа ташлаш орқали танлаб олинди ва ўқувчилар она тилидан диктант ва математикадан ёзма иш топширдилар. Республика бўйича 956 та мактабдан жами 25277 нафар ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, шундан 24984 нафар (98,8 фоиз) синовларда қатнашди,89 нафар ўқувчи сабабли ва 204 нафари сабабсиз қатнашмаган.

Бундан ташқари, халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этишда таълим муассасаларига кўмаклашиш мақсадида, мактабларда 15-16 ёш ўқувчилар билан (PISA) халқаро баҳолаш дастури даражасига яқинлаштирилган саволлар доирасида машқлар бажарилган.

Қабул қилинган индикаторлар асосида Республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча туман (шаҳар)лардан 10 фоиз (жами 956 та) умумий ўрта таълим муассасаларининг  фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 июль ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

Жорий йилда рейтингга жалб қилинадиган умумтаълим муассасалари рўйхати уларнинг умумий сонига нисбатан 10 фоиз миқдорда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан шакллантирилиб, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Энг юқори ўринларни эгаллаган Топ-20 таликка Хоразмдан 7 та, Намангандан 4 та, Фарғонадан 4 та, Бухородан 2 тадан, Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан 1 тадан мактаблар кирди.

Энг пастки ўринларни эгаллаган Топ-20 таликка Самарқанддан 10 та, Тошкент вилоятидан 6 та, Қашқадарёдан 2 та, Бухоро ва Навоий вилоятларидан 1 тадан мактаблар кирди.

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Наманган, Хоразм ва Навоий вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қайд этилди.

Туманлар (ва шаҳарлар) рейтингида қуйидаги ҳолат кузатилди:

Наманган вилоятида Наманган, Поп, Уйчи туманлари; Навоийда Қизилтепа, Учқудуқ ва Навбаҳор; Фарғонада Ўзбекистон, Данғара ва Риштон; Андижонда Булоқбоши, Мархамат, Жалақудуқ; Бухорода Ғиждувон, Жондор ва Қоровулбозор;  Қорақалпоғистон Республикасида Қораўзак, Элликқалъа ва Тўрткўл;

Тошкент шаҳрида Сергели, Миробод ва Мирзо Улуғбек; Қашқадарёда Шаҳрисабз шаҳри, Китоб ва Косон тумани; Сирдарёда Сардоба, Ширин шаҳри ва Мирзаобод; Хоразмда Гурлан, Шовот ва Янгибозор; Сурхондарёда Сариосиё, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳри; Самарқандда Каттақўрғон шаҳар, Иштихон ва Нарпай; Жиззахда Янгиобод, Пахтакор, Ш.Рашидов; Тошкент вилоятида Пискент тумани, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари мактаблари пешқадам бўлдилар.

9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган назорат ишларида жами 25188 нафар ўқувчи қатнашди ва уларнинг 73,1 фоизи она тилидан диктантдан ва 48,2 фоизи математикадан ёзма ишдан ижобий баҳоланди.

Диктант бўйича энг юқори натижалар Навоий, Бухоро, Наманган вилоятларида ва энг паст натижалар Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

Математикадан ёзма иш бўйича энг юқори натижалар Хоразм, Навоий, Наманган вилоятларида ва энг паст натижалар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қайд этилди.

Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши буйичаюқори ўринларда Хоразм ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўлса, қуйи ўринларда Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари мактаблари аниқланди.

“Рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, мактабларда таълим сифатини кўтариш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш, умумтаълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва камчиликларни баратараф қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади”, дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×