Мактабларда мажбурий форма талаб этилмайдими?
Жамият
−
03 Август
5051Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов Ўзбекистонда 2024/25 ўқув йилида мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини айтганди. Бироқ ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
Унинг айтишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ички Низомларида белгиланган.
“Шундан келиб чиққан ҳолда, юртдошларимиздан мактаб формаларини мажбурий жорий этилмаслигига доир тасдиқланмаган хабарларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраб қоламиз”, дейилган хабарда.