Ота-оналар диққатига: 1-синфга қабул тўлиқ электронлаштириляпти

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, қабул жараёнлари икки хил тартибда амалга оширилади. Унга кўра, 20 июнь – 31 июль оралиғида микроҳудуд доирасида ҳамда 1 август – 31 август саналари оралиғида микроҳудуддан ташқарида онлайн тарзда аризалар қабул қилинади.

Шунингдек, онлайн қабул жорий этилган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1956 тадан 5689 тага оширилган. Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва my.maktab.uz орқали топширилади.

Янги ўқув йили учун қабул ёши анъанага мувофиқ 7 ёшга тўлган болалар, яъни 2026-2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабргача туғилганлар учун белгиланган.

Онлайн тизим жорий этилмаган ҳудудларда қабул оддий тартибда мактаблар томонидан амалга оширилади. Қолаверса, қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча маълумотлар мактабларда очиқ эълон қилинади.

Маълум қилинишича, 12 номдаги ўқув қуроллари бўлган Президент совғалари жорий йилнинг 20 августига қадар барча мактабларга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги 11-аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактабининг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб 1-синф 2026-2027 ўқув йили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг