Мактабда жанжал кўтарган аёл компьютерни синдириб ташлади (видео)
3-саҳифа
−
06 Март 18892 1 дақиқа
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ’га Самарқанд вилояти Жомбой туманида ўқувчининг онаси мактабга бориб жанжал қилгани ва мактабдаги компьютерни синдириб ташлагани юзасидан мурожаат келиб тушган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 февраль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 44-умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчисининг тарбияси бўйича ўқувчининг ота-онаси синф раҳбари томонидан чақиртирилган. Онага фарзандининг хулқ-атвори ва тарбиясига эътиборли бўлиш ҳақида айтилганда, у ўқитувчиларга нисбатан қўпол ҳаракатда бўлган ва уларни ҳақоратлаган.
Билдирилишича, шу вақтнинг ўзида мактабга туман Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари чақиртирилган ҳамда ҳолат судга оширилган. Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбой туманида болаларни урган тарбиячига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган эди. Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.
Live
Барчаси