Энди Самарқандда тарбиячи ўнга яқин болани калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
05 Март
7145Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни уриб, уларни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 февраль куни вилоятнинг Жомбой туманидаги 25-ДМТТ да содир бўлган.
Хабарга кўра, тарбияланувчиларга қўл кўтарган тарбиячи Г.А. нинг иши Жиноят ишлар бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган.
Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи болаларни гимнастика таёғи билан урган эди. Шунингдек, ушбу ташкилотнинг тарбиячиси ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Танзиландия” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячилари томонидан ушбу ташкилот тарбияланувчиларига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани, Юнусобод туманидаги “First Daycare” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва тарбиячи ёрдамчисининг болалардан бирини овқат емагани учун стулга “скотч”лаб қўйгани ортидан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага сенатор сўрови юборганди.
28 февраль куни эса АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сардор Ражабов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Танзиландия” боғчаси устидан тегишли қарор чиқариш учун судга мурожаат қилганини айтди.
LiveБарчаси