Паркентда тарбиячи болаларни таёқ билан урди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи болаларни гимнастика таёғи билан ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 6 январь куни Паркент туманидаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кечки соат 17:00 атрофида содир бўлган. Муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритадиган шахс тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган. Ўрганишлар давомида ташкилотнинг тарбиячиси ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, муассасанинг жисмоний тарбия йўриқчиси ҳамда тарбиячи билан тузилган шартнома Меҳнат кодексининг 157-моддасига (меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) асосан бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Танзиландия” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячилари томонидан ушбу ташкилот тарбияланувчиларига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани, Юнусобод туманидаги “First Daycare” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва тарбиячи ёрдамчисининг болалардан бирини овқат емагани учун стулга “скотч”лаб қўйгани ортидан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага сенатор сўрови юборганди.

28 февраль куни эса АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сардор Ражабов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Танзиландия” боғчаси устидан тегишли қарор чиқариш учун судга мурожаат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паркент таёқ билан урди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг