Мактаб директорини тайинлаш тизими ўзгаради

Жамият

image

Малакали раҳбарлар муҳитини шакллантириш мақсадида ҳудудларда энг тажрибали директорлардан иборат “Директорлар кенгаши” ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишган мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида айтилди.

Йиғилишди энди мактаб директорлари лавозимга “Директорлар кенгаши” тавсияси билан очиқ танлов асосида тайинланиши айтилди.

Шунингдек, вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар эса енгиллаштирилади.

Йиғилишда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, хусусий секторни жалб қилган ҳолда замонавий тўгараклар очиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Президент Шавкат Мирзиёев бу таклифларни маъқуллаб, тизим фаолиятини трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг малакаси ва рағбатини ошириш бўйича кўрсатмалар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб директор Директорлар кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made