Макрон Европани катта урушга тайёрланишга чақирди
Олам
−
18 Март 2022
24739Европа давлатлари эҳтимолий қуролли можарога тайёргарлик кўриш учун мудофаа саноатига сармоя киритишни ошириши керак. Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа етакчиларига шундай чақириқ билан чиқди.
“Биз қитъамизга келиши мумкин бўлган юқори шиддатли урушга тайёр туришимиз учун [мудофаа секторига] сармояни кўпайтиришимиз керак", деган Макрон.
Унинг фикрича, Бешинчи Республика Қуролли Кучлари Европадаги ягона тўлақонли армиядир. Макрон Европа қитъасининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш зарурлигини эслатган.
Франция Президенти, шунингдек, сайловолди дастури доирасида 2025 йилга бориб Франция Қуролли Кучларини йиллик молиялаштириш 50 миллиард еврогача кўтарилишига ваъда берди.
“Ҳозирда армияни молиялаштириш йилига 40,9 миллиард еврони ташкил этади. Инқирозга қарамай, биз ваъдамизнинг устидан чиқдик ва 2020 йилдан буён ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа эҳтиёжларига сарфлаяпмиз”, дея хулоса қилди у.
Макроннинг таъкидлашича, ҳарбий соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли стратегия Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам амалга оширилиши керак. У Парижнинг Европа хавфсизлигини мустаҳкамлаш ишидаги етакчи ролига ишора қилди.
10 март куни Макрон Европани Россия гази бўйича ҳар қандай эҳтимолий сценарийларга тайёрланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Россия газ таъминотидан ҳозирги вазиятда таъсир кучи сифатида фойдаланиши мумкин. Сиёсатчининг фикрича, Франция бошқа қатор Европа давлатларига қараганда Россия газига камроқ қарам.
LiveБарчаси