Макрон Дуровга Telegram штаб-квартирасини Парижга кўчиришни таклиф қилган – WSJ
Олам
−
28 Август
8322Франция Президенти Эммануэль Макрон 2018 йилда Telegram асосчиси Павел Дуровга компания бош қароргоҳини Парижга кўчиришни таклиф қилган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, тадбиркор ва сиёсатчи ўртасидаги учрашув тушлик пайтида бўлиб ўтган, бу ҳақда кенг жамоатчиликка хабар берилмаган. Дуров ўз компаниясининг бош офисини Францияга кўчиришдан бош тортган, бироқ Франция фуқаролигини олиши мумкинлиги масаласини кўтарган.
Бундан олдин “Le Canard Enchaîné” сатирик газетаси Дуров Макрон билан кечки овқат учун Францияга учаётгани ҳақида хабар берган.
Қайд этилишича, ҳозир Telegram штаб-квартираси жойлашган БААда расмийлар ушбу иловада овозли қўнғироқларни блокламоқда, чунки шифрланган қўнғироқлар хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Telegram'дан фаол фойдаланиши хабар қилинган эди.