Маккада Миллий гвардия ходими маоши ошишини сўраб дуо қилгани учун ишдан кетгани айтилди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2023
26716Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фуқаро Маккада Миллий гвардия ходимларининг маоши кўтарилишини дуо қилиб сўрагани ва у кейинчалик ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия ахборот хизмати муносабат билдирди.
“Айрим ижтимоий тармоқларда, ҳарбий хизмат тушунчасидан йироқ бўлган кимсалар томонидан "Ойлигини кўтарилишини Маккага бориб сўраган, Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди" мавзусидаги хабар тарқатилмоқда. Бу хабар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва ушбу фуқаро Миллий гвардия ходими эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Шунингдек, Миллий гвардия ахборот хизмати ўзбекистонликлардан бу каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар, Сергели туманида Миллий гвардия ходими чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро билан жанжаллашгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси