Тошкентда Миллий гвардия ходими фуқаро билан жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
13 Ноябрь 2023
18137Тошкент шаҳар, Сергели туманида Миллий гвардия ходими чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро билан жанжаллашди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 ноябрь куни Сергели туманида жойлашган “Сергели” деҳқон бозорида жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган Миллий гвардия ходими белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқарони тўхтатиб, у билан тушунтириш ишларини олиб борган.
Фуқаро эса ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан унга фаол қаршилик кўрсатиб, омма эътиборини торта бошлаган. Ҳатто кейинчалик “қўлингдан нима келади” дея жисмоний қаршилик ҳам кўрсатган, шундан сўнг, Миллий гвардия ходими ўзини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида куч ишлатишга мажбур бўлган.
Ҳолат воқеа жойидаги фуқаролар аралашуви билан бироз юмшатилгач, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахс томонидан содир этилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш), 1941-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун қонуний чора кўриш ва фуқарони қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.