Маккада терактга уриниш бўлдими?

World

−

image

Ижтимоий тармоқларда Маккадаги Масжидул Ҳарамда номаълум шахс портловчи камар тақиб, Каъбага яқинлашгани ва хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Саудия Арабистони мазкур маълумотларни рад этди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда хавфсизлик ходимлари бир кишини қўлга олаётгани акс этган видеолар тарқалган. Шундан сўнг, у худкуш террорчи бўлгани ва Масжидул Ҳарамга ҳужум уюштиришга урингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Саудия хавфсизлик идоралари эса ҳодисага бошқача изоҳ берган.

“Муқаддас пойтахтдаги хавфсизлик идоралари йўловчиларни безовта қилган ва улар орасида қўрқув ҳамда ваҳима уйғотган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан зудлик билан чора кўрилди”, дейилади идора баёнотида.

Шунингдек, хавфсизлик идоралари ҳодиса юзасидан тарқалаётган хабарларда ҳеч қандай ҳақиқат йўқлигини билдирган.

“Хавфсизлик идоралари ҳодиса юзасидан тарқатилаётган даъволарда ҳақиқат йўқлигини тасдиқлайди”, дейилади баёнотда.

Ҳодиса бўйича қўлга олинган шахс ҳақида қўшимча маълумот берилмаган

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Макка шаҳрига яқин ҳудудда ҳусийларга тегишли дронни шаҳар устидан парвоз қилиш тақиқланган ҳудудга киришидан олдин уриб туширгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends