Махачевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди
Спорт
−
15:26 1994 1 дақиқа
UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ислом Махачев кейинги жангини ирландиялик Иэн Гэррига қарши ўтказади. Бу ҳақда журналист Рубен Картер хабар берди.
Манбага кўра, UFC 329 турнири Саудия Арабистонида ўтказилади. Марказий жангда Ислом Махачев Иан Гэррига қарши октагонга кўтарилади. Томонлар жангни ўтказиш бўйича шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Ислом Махачев 34 ёшда. Унинг профессионал рекорди 28 та ғалаба ва 1 та мағлубиятни ташкил қилади. У илгари енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган ва ҳозирда UFC’нинг биринчи рақамли даъвогаридир.
Иэн Гэрри эса 28 ёшда бўлиб, ММА’да 17 та ғалаба ва 1 та мағлубиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC президенти Дана Уайт Махачевни жароҳати сабаб Оқ уй турнирига киритмаганини айтиб ўтган эди. Шундан сўнг испаниялик жангчи Илия Топурия Мехачевни жангдан қочганликда айблаб чиқди.
Live
Барчаси