Махачев Порьега қарши жангдан олдин касалликка чалинганини маълум қилди
Спорт
−
03 Июнь
4666Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев UFC 302 турнирида бўлиб ўтган машҳур америкалик жангчи Дастин Порье билан жангидан олдин стафилококк инфекциясига чалинганини тасдиқлади.
“Стафилококк инфекцияси мени бироз қийнади. Тахминан бир ҳафта олдин АҚШга келдим. Бу даврда ҳеч қандай машғулот ўтказмадим, инфекция ривожланиб кетмаслиги учун дам олдим ва кейин мендаги безовталик камайди”, дейди Махачев.
Маълумот учун, стафилококк инфекцияси бу ҳар хил турдаги бактериялар келтириб чиқарадиган касалликлар гуруҳи бўлиб, касаллик томоқ оғриғи, тери тошмаси ва суяк тўқималарининг яллиғланиши билан намоён бўлади.
Қайд этиш жоиз, 2 июнь куни Ислом Махачев америкалик жангчи Дастин Порьега қарши жанг ўтказди. Тўқнашув UFC 302 турнирининг марказий жанги мақомида бўлиб ўтди ва бешинчи раунднинг ўрталарида Махачев рақибини бўғиш услуби билан мағлубиятга учратди.
LiveБарчаси