Мадримов Канело - Кроуфорд жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Спорт
−
16 Январь
7408Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Исроил Мадримов Сауль Альварес (Канело) ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангда Канело ғалаба қозонишини тахмин қилди. Бу ҳақда у “Fightnews” нашрига берган интервьюсида айтди.
“Аввало, улар бошқа-бошқа вазн тоифасида жанг қилишади. Менимча, Канело ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонади”, дейди Исроил Мадримов.
Маълумот ўрнида, Сауль Альварес ва Кроуфорд ўзаро жанг борасида келишувга эришгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо жанг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида расмий маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мадримов бўлажак жанги олдидан “face- to -face” маросимидан ўтгани ҳақида хабар берилган эди.