Курс UZS

USD

12 920.44

5.44

EUR

14 252.54

295.3

RUB

153.52

-0.03

Маъмурий судлар 13 та адвокатлик лицензиясини тугатишга қарор чиқарди

Жамият

image

2024 йилда маъмурий судлар томонидан 13 та адвокатлик лицензияси тугатилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, маъмурий судлар томонидан 2024 йилда биринчи инстанцияда адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тугатишга оид 95 та иш кўриб чиқилган. Бунинг натижасида 50 та адвокатлик лицензиясини тўхтатиб туриш ва 13 та адвокатлик лицензиясини тугатиш ҳақида қарорлар чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилгани, хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

адвокат маъмурий суд адвокатлик лицензияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг