Жиноят ишларида адвокатнинг ваколати кенгайиши мумкин
Жамият
−
07 июл 1823 1 дақиқа
Энди Ўзбекистонда жиноят иши судга оширилганда ҳимоячининг фикри ҳам илова қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Мазкур лойиҳа билан Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.
Лойиҳага кўра, жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга киритилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳимоячига дастлабки тергов ёки суриштирув якунланганидан кейин беш сутка ичида “ҳимоя фикри”ни тақдим этиш ҳуқуқи берилиши белгиланмоқда. Ҳимоя фикрида айбловга муносабат, далиллар, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, судга чақирилиши сўралаётган шахслар ва бошқа фикрлар акс эттирилиши мумкин.
“Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар суд муҳокамаларида тенгликни таъминлаш, судьянинг иш бўйича ҳар икки томон фикри билан олдиндан танишишига имконият яратиш ҳамда одил судлов сифатини оширишга хизмат қилади”, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарида.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган ва Сенатга юборилган.
Live
Барчаси