Маҳмуд Муродовнинг UFC'дан кетиши сабаблари очиқланди
Спорт
−
07 Май
42257Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродов охирги жангларини бекор қилгани боис ташкилотдан четлатилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, промоушен томонидан Муродовга бериладиган гонорар ташкилотнинг кўп йиллик аъзоларига ва машҳур жангчиларга тўланади. Охирги пайтларда Муродов машҳурроқ жангчиларга қарши баҳсларни турли сабабларга кўра бекор қилавергани боис, ташкилот уни аъзоликдан четлатган, бироқ Муродов промоушенда яхшигина номга эга бўлгани учун кейинчалик UFC уни яна ўз жангчилари қаторига қўшиши мумкин.
Қайд этилишича, Муродов кейинчалик яна UFC'га қабул қилинса, унинг гонорари ҳозиргидай мўмайгина бўлмаслиги эҳтимоли юқори, чунки ташкилот унга дастлаб номдор спортчиларга қарши жанг бермаслиги мумкин.
Маълумот учун, 34 ёшли Маҳмуд Муродов 2019 йилда UFC'га қўшилган. У ташкилотда жами 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувлардан 4 тасида ғалаба қозонган, 2 та баҳсда эса имкониятни бой берган. Муродов иштирокидаги 1 та жанг эса ўтказилмаган, деб қайд этилган.