Маҳмуд Муродов жанг олдидан тарозига чиқди
Спорт
−
27 Сентябрь 2019
6121Аввал хабар берганимиздек, эртага, 28 сентябрь куни Дания пойтахти Копенгагенда UFC Fight Night 160 турнирида ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов промоушендаги илк дебют жангини ўтказади.
Шу куни Муродов италиялик Алессио Ди Кирикога қарши курашади.
Бугун, 27 сентябрь куни жанг олдидан Маҳмуд Муродов ва унинг рақиби тарозига чиқди. Унга кўра Маҳмуд 83,9 килограмм, Ди Кирико эса 84,4 килограмм тош босди.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг жамоаси аъзоси бўлиб, у "Oktagon" ва "XFN" Европа лигаларида ўйнаган. Муродов ММAда 22 ғалаба ва олтита мағлубият қайд этган.
Яқинда Флойд Мейвезернинг ўзи Маҳмуд Муродовни дунёнинг энг яхши ММA жангчиси деганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь