Маҳмуд Муродов UFC`даги жангини ўтказиш учун Данияга етиб келди
Спорт
−
25 Сентябрь 2019
6963Маҳмуд Муродов 28 сентябрь куни UFCда (AҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган ва бутун дунё бўйлаб аралаш яккакураш турлари (шунингдек, ММA - инглиз тилидан. Aралаш яккакураш жанглари) билан кураш олиб борадиган спорт ташкилоти) дебют қилади.
Муродов ўша куни италиялик Алессио Ди Кирикога қарши октагонга кўтарилади. Маҳмуд ушбу жангда иштирок этиш учун Дания пойтахти Копенгаген шаҳрига етиб борган. У UFC Fight Night 160 турнири олдидан автограф сессияда иштирок этишга ҳам улгурди.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг жамоаси аъзоси. У Oktagon ва XFN Европа лигаларида ўйнаган. Мурадов ММAда 22 ғалаба ва олтита мағлубият қайд этган.
Яқинда Флойд Мейвезернинг ўзи Маҳмуд Муродовни дунёнинг энг яхши ММA жангчиси деганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь