Мьянмадаги зилзила қурбонлари 2700 дан ошди

Олам

image

Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 2719 кишига етди, яна 4521 киши жабрланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

“Мьянма раҳбари Мин Аун Хлайннинг маълум қилишича, 28 март куни Мьянмада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳозиргача 2719 киши ҳалок бўлган, 4521 киши жароҳатланган, 441 киши бедарак йўқолган”, дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВга кўра, ҳалок бўлганлар сони 3 мингдан ошиши кутилмоқда.

Қутқарувчилар Нейпидо шаҳрида қулаб тушган бино вайроналарини демонтаж қилмоқда.

Дам олиш кунлари Мьянмага халқаро ёрдам кела бошлаган. Россия, Хитой, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия ва Сингапур гуманитар юклар ва мутахассисларни жўнатган. Кейинчалик  БМТнинг Мьянмадаги вакили Марколижи Корсининг таъкидлашича, зилзиладан олдин мамлакатнинг 20 миллионга яқин аҳолиси можаролар ва бошқа офатлар туфайли ёрдамга муҳтож бўлган. Янги фожиа вазиятни янада оғирлаштирган.

Мьянмадаги даҳшатли зилзила

28 март куни эрталаб Мьянма ҳудудида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Мянмадаги зилзила оқибатида Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди, Мандалай тарихий саройи қисман вайрон бўлди. Силкинишлар Хитой, Таиланд ва Вьетнамда сезилган. Бангкокда қурилаётган бино қулаб тушган, 10 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши жароҳатлангани маълум. Таиланд ҳукумати мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган. Қолаверса, 29 март куни ҳам Мьянмада яна 5,1 магнитудали зилзила қайд этилган. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Мьянмада юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан Мьянма Иттифоқи Республикаси Давлат Кенгаши Раиси генерал Мин Аун Ҳлаингга ҳамдардлик мактуби йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Мьянма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг