Мьянмада яна кучли зилзила содир бўлди
Олам
−
29 Март
7569Бугун, 29 март куни Мьянмада 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри пойтахтдан 19 км жануби-ғарбда жойлашган. Жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Кўплаб одамлар аллақачон уй-жойларидан айрилган. Силкинишлар 10 километр чуқурликда содир бўлган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, шаҳарда 5,5-5,7 магнитудали зилзилалар тўрт кундан олти-етти кунгача давом этиши мумкин.
28 март куни эрталаб Мьянма ҳудудида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Мьянмадаги зилзила оқибатида Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди, Мандалай тарихий саройи қисман вайрон бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Мьянмадаги зилзила оқибатида 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Силкинишлар Хитой, Таиланд ва Вьетнамда сезилган. Бангкокда қурилаётган бино қулаб тушган, 10 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши жароҳатлангани маълум. Таиланд ҳукумати мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.
LiveБарчаси