Лукашенко Зеленский ва Байден Минскка келса, уларнинг хавфсизлигига кафолат берди
Олам
−
17 Февраль 2023
5860Беларусь фуқароси Александр Лукашенко АҚШ Президенти Жо Байденни Минскка таклиф қилиб, бу ерда Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашув ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Зеленскийни ҳам Минскка таклиф қилди.
“Ҳатто, Путин Минскка учиб келади ва биз учовимиз шу ерда учрашамиз: икки “тажовузкор” ва “тинчликни севувчи” Президент. Нега? Урушни тугатиш учун! Мана, сизнинг ҳузурингизда биз учаламиз – Владимир Владимирович Путин бу ерга келишига кафолат бераман – ўтириб, бутун муаммони ҳал қиламиз. Биз бу ерда барча муаммоларни ечамиз”, дейди Лукашенко кеча, 16 февраль куни хорижий ва миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда.
Беларусь ҳумкдори Минскда Байденга “тўлиқ хавфсизлик ва қулайлик” тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
“Энг муҳими, у бу ердан мамнун ҳолда учиб кетади. Кўрамиз, у қандай келаркин”, дейди Лукашенко.
Унинг фикрича, Америка Президенти унинг таклифига жавоб қайтармайди, аммо бу таклиф урушни тугатиш ва одамларни ўлдирмасликка арзийди.
“У (АҚШ Президенти) Польшада қолади, чунки Польша Европанинг гиена (мушуклар туркумига мансуб йиртқич сутемизувчи)си ва бугунги кунда, биринчи навбатда, у Украинадаги урушни кучайтиришда энг фаол роль ўйнайди. У америкаликларга қараганда кўпроқ қичқиради”, дейди Беларусь резиденти.
Лукашенкога кўра, агар АҚШ раҳбарияти юқори даражадаги тинчлик музокараларига рози бўлса, Беларусь ва Россия Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Минскка хавфсиз парвозини таъминлайди.
“Агар Байден хоҳласа, Зеленский учиб келади. Руслар ва мен унинг Беларусга муаммосиз парвозини таъминлаймиз. 40 дақиқада у шу ерда бўлади”, дейди Лукашенко.
АҚШ Президенти 20-22 февраль кунлари Польшага ташриф буюради, у ҳамкасби Анжей Дуда ва “Бухарест тўққизлиги” мамлакатлари (Болгария, Венгрия, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словакия, Чехия ва Эстония) раҳбарлари билан учрашади.
LiveБарчаси