Лукашенко Ўзбекистонга келади
Жамият
−
20 Июнь 2022
13000Жорий йилнинг сентябрь ойида Беларусь Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни мамлакат Бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан бўлган учрашувда маълум қилди, дея хабар берди "Sputnik".
Ташриф давомида Александр Лукашенко 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, Беларусь Президенти Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан ҳам икки томонлама учрашув ўтказиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ҳам сентябрь ойида Самарқандга келади.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчисидир.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси