Лукашенко Самарқандга етиб келди
Жамият
−
15 Сентябрь 2022
5997Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида фахрий меҳмон сифатида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Лукашенкони Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қарши олди.
Александр Лукашенко Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қабрига гул қўйди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти билан учрашиш ва ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.
ШҲТ саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Россия Президенти Владимир Путин, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев аллақачон Самарқандга етиб келган.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирди.
LiveБарчаси