Лукашенко Путин билан Беларусдаги норозиликларни муҳокама қилди
Олам
−
15 Август 2020
11331Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатида давом этаётган намойишлар сабаб юзага келган ҳолатни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан муҳокама қилди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
Бундан аввал Лукашенко Беларусдаги вазиятни Путин билан муҳокама қилишини, чунки бу норозиликлар РФга ҳам таҳдид туғдириши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда норозилик намойишлари президентлик сайлови ўтказилган 9 августда бошланди. Шундан бери ҳар куни Минск ва бошқа шаҳарларда намойишлар ўтказиляпти. Одамлар Лукашенконинг кетишини сўрамоқда.
Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда Александр Лукашенко 80,1 фоиз, мухолиф номзод Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз йиғган.
Маълумот ўрнида Александр Лукашенко мамлакатни 26 йилдан бери узлуксиз бошқариб келяпти. У олтинчи бор мамлакат Президентлигига сайланди.