Лукашенко Беларусь келажагига оид масалаларни кўриб чиқмоқчи
Олам
−
21 Октябрь 2020
3443
Жорий йилнинг декабрь ойида Бутунбеларусь халқ йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, ушбу йиғилиш Республиканинг келгуси беш йилга мўлжалланган ривожланиш мақсадларини белгилаб беради.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ҳукумат аллақачон келгуси йил ва келгуси йил бюджети ривожланиш истиқболлари тўғрисида қарор қабул қилган.
2021 йилги режаларни батафсил кўриб чиқиш эса жорий йилнинг ноябрь ойига режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган.
13 октябрь куни Тихановская мамлакат Ҳукумати мухолифат талабини бажармаса 13 кундан кейин барча корхоналарда иш ташлаш бошланишини айтиб, ультиматум қўйган.
LiveБарчаси