Лос-Анжелесдаги ёнғинлар сабабчиси қўлга олинди
Олам
−
09:55
13120АҚШнинг Лос-Анжелес полицияси ўрмон ёнғинларига сабаб бўлганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб “NewsNation” телеканали хабар берди.
“Лос-Анжелес полиция департаменти “NewsNation” телеканалига “Кеннет” ёнғини иши энди қасддан ёнғин чиқарганлик иши сифатида тергов қилинаётганини ва бир кишининг ҳибсга олинганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гумонланувчини қўлга олишда маҳаллий аҳоли ёрдам берган. Округ прокурори Нейтан Хохманнинг сўзларига кўра, айбдор умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Маълумот учун, жорий ҳафта ўртасида Лос-Анжелес округини ўрмон ёнғинлар қамраб олди ва бу офат минтақа тарихидаги энг вайронкорлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Масалан, Алтадена ҳудудида ўн минг гектардан ортиқ ер ёнмоқда ва бу тахминан 13 мингта бинога хавф солмоқда. Вазиятни кучли шамоллар янада оғирлаштирмоқда, бу авиацияни қўллашга халақит беряпти, шунингдек, Палисейдс ҳудудидаги ёнғин гидрантлари ишламай қолган. Минглаб уйлар вайрон бўлган.
Офат қурбонлари сони камида ўн кишини ташкил этмоқда. Лос-Анжелесда минглаб аҳолини мажбурий эвакуация қилиш буйруқлари берилган. Шу билан бирга, округ ёнғин хизмати раҳбари мавжуд ресурслар атиги бир ёки иккита йирик ёнғин билан курашишга мўлжалланганини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сузиш бўйича 5 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Гарри Холл-Жуниор Лос-Анжелесдаги табиий офат вақтида ўз уйидан ва медалларидан айрилгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, ўрмон ёнғинлари туфайли Голливуд актёрлари Энтони Хопкинс, Адам Броди, Анна Фэрис ва бошқа кўплаб машҳурлар ўз уйларини йўқотди.
LiveБарчаси