Лондонда бачадонсиз аёл она бўлди

Олам

image

Буюк Британияда аллақачон ҳаётдан кўз юмган аёл донор бачадони трансплантацияси орқали илк марта соғлом чақалоқ дунёга келди. Бачадонсиз туғилган Грейс Белл 2025 йил декабрида Лондондаги “Queen Charlotte’s and Chelsea Hospital”да кесарча усулида ўғил фарзандли бўлган. Бу мамлакатдаги иккинчи, марҳума донор орқали эса биринчи муваффақиятли туғилиш ҳисобланади. Бу ҳақда “Euronews” ёзди.

Операция мамлакатдаги махсус илмий дастур доирасида амалга оширилган. Жарроҳликдан кейин Белл сунъий уруғлантириш жараёнидан ўтган ва ҳомиладорлик даврида доимий тиббий назорат остида бўлган.

Лойиҳа раҳбарлари бу воқеани “улкан босқич” деб атаб, бачадонсиз аёллар учун она бўлиш имконияти янада кенгайганини таъкидлаган. Мутахассислар фикрича, бу усул фарзанд асраб олиш ёки суррогатликка қўшимча равишда янги имконият яратади.

Грейс Белл эса донор оиласига миннатдорлик билдириб, бу эҳсон туфайли орзуси ушалганини айтган. Келажакда бундай тиббий имкониятлар янада оммалашиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия трансплантацияси Бачадонсиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг