Лиз Трасс Британия иқтисодиёти учун таҳдид экани айтилди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
10069Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс мамлакат иқтисодиётига хавф солмоқда. Бу ҳақда мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Кей Стармер “Sky News”нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Лиз Трасс иқтисодиёт учун “хавф” ва ҳукуматнинг ихчам бюджет борасидаги қадамидан сўнг ўз мавқеини йўқотди”, дейди Стармер.
Сиёсатчи ҳукумат раҳбари ва молия канцлери Квази Квартенгни “қўллаб-қувватлаш режаси” учун танқид қилиб, шундан сўнг мамлакатда қатор иқтисодий муаммолар бошланганини айтган. Шунингдек, у Трасс вазият устидан назоратни йўқотганини таъкидлаган.
“Бойларга солиқ имтиёзлари бериш учун улар бизнинг пулларимизни қиморга тикяпти”, дейди у.
Бундан ташқари, Стармер Лиз Трасс ва Квази Квартенгни истеъфога чиқишга чақирмаслигини ва бу иккинчи даражали масала эканлигини қўшимча қилиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Лиз Трасс жорий йилнинг 6 сентябрь куни Борис Жонсон ўрнига Британия Бош вазири этиб тайинланди. Марҳум Қиролича Елизавета II вафотидан олдин айнан Трассни лавозимга тайинлаш вақтида оммага кўриниш берганди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси