“Вой Худойим”. Рус таҳдиди ҳақида гапираётган Трасс гурсиллаган овоздан қўрқиб кетди (видео)

Олам 24031
image

Кеча, 26 июль куни Буюк Британия Бош вазири лавозимига номзодлар Лиз Трасс ва Риши Сунак теледебатни тўхтатишга мажбур бўлди. Уларнинг эфири Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг Россия ҳақидаги сўзлари билан тўхтаб қолди.

Трасс ва собиқ Молия вазири Риши Сунак ўртасидаги баҳс TalkTV ва “The Sun” газетаси веб-сайтида намойиш этилаётганди. Буюк Британия ТИВ раҳбари Россия Президенти Владимир Путин ҳақида гапира бошлаганда гурсуллаган овоз эшитилган. шунда Трасс тўхтаб қолган ва "Вой, Худойим", деб бақириб юборган.

Вазир қўрқиб кетган, томошабинлар огоҳлантирилиб, жонли эфир ўрнига экран пардаси намойиш қилинган. Кейинроқ телеканал эфир “тиббий муаммо” туфайли тўхтатилганини маълум қилган. Иккала номзод ҳам саволларга эфир тўхтатилган вазиятда жавоб беришган.

TalkTV телеканалига кўра, бошловчи Кейт Маккэннинг қулаши билан дебат тўхтатилган. Шифокорлар унга дастурни давом эттирмасликни маслаҳат беришган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 529
Рейтинг: 3
Теглар
t
×