“Ливерпуль” Салоҳ билан ҳамкорликни узайтиришга яқин турибди
Спорт
−
26 Декабрь
902“Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “мерсисайдликлар” клуби билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Янги шартнома яна 12 ойга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача амал қилади. Бу ҳақда таниқли футбол журналисти Николо Скира Х саҳифасида маълум қилди.
Салоҳ “Ливерпуль”да 2017 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Инглиз клуби таркибида мисрлик футболчи Англия Премьер-лигаси, ички кубоклар, Европа Чемпионлар лигаси ва FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Қайд этиш жоиз, Салоҳ Англия Премьер-лигаси тарихида кетма-кет тўрт мавсум 10 ва ўнтадан ортиқ гол урган ва голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи ҳисобланади. Шунингдек, ҳужумчи чемпионатда Рождество байрами олдидан гол+пас тизимида 15+10 натижа қайд этишга муваффақ бўлган биринчи футболчи саналади.
Умумий ҳисобда жорий мавсум форвард клуб сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси