“Ливерпуль” Испаниядан футболчи олиб келмоқчи

Спорт

image

“Ливерпуль” “Вильярреал” ҳужумчиси Арно Груневелдни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Мерсисайдликлар раҳбарияти жорий йил ёзги трансфер ойнасидаёқ Груневелдни харид қилмоқчи эди, аммо “Вильярреал” футболчи учун курашда ғалаба қозонди. Шунга қарамай “Ливерпуль” Голландия терма жамоаси футболчиси борасидаги режаларидан воз кечмаган.

Арно жорий йил ёзда “Борнмут”дан “Вильярреал”га ўтган эди. Мавсум давомида ҳужумчи жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Микель Мерино ва Александр Исак ҳам фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин. Испания ва Швеция терма жамоаси футболчилари билан шартнома имзолаш орқали бош мураббий Юрген Клопп майдон маркази ва ҳужум чизиғини янада кучайтирмоқчи.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3 октябрь куни “Ливерпуль” UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида “Атлетико”ни мағлуб этган (2:0) ва ушбу ғалаба эвазига барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 25 та ўйинга етказиб олганди. Бироқ, АПЛ 11-турида “Вест Хэм”дан учралган мағлубият сабаб ушбу серия ўз якунига етди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Вильярреал Арно Груневелд Фабрицио Романо Александр Исак

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг