Литва Россиянинг муваққат ишлар вакилини “қувди”
Олам
−
03 Октябрь 2022
5061Россия Федерациясининг Литвадаги муваққат ишлар вакили Сергей Рябокон “персона нон грата” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Дипломатик идора унга беш кун ичида мамлакатни тарк этиш буюрди.
“3 октябрь куни Россиянинг Литвадаги элчихонаси вакили Литва ТИВга чақирилди, унга нота топширилди. Унга кўра Россия Федерациясининг Литвадаги Муваққат ишлар вакили Сергей Рябокон исталмаган шахс сифатида эълон қилинди. Рябокон беш кун ичида мамлакатни тарк этишга мажбур”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эстония, Латвия, Литва ва Польша 19 сентябрдан бошлаб Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида берилган Шенген визаси билан Россия ва Беларусь фуқароларининг киришига тақиқ жорий қилганди.
LiveБарчаси