ЛГБТ тарғиботчиси Миразиз Бозоров қамалдими?

Жамият

image
ИИББ Тошкентдаги ЛГБТ намойиши ҳақида янги маълумотлар берди north_east

ИИББ Тошкентдаги ЛГБТ намойиши ҳақида янги маълумотлар берди

Бесоқолбозлар ҳимоячиси Бозоровни дўппослаганлар қидирувга берилди north_east

Бесоқолбозлар ҳимоячиси Бозоровни дўппослаганлар қидирувга берилди

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ЛГБТ фаолияти тарғиботи билан шуғулланган Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу хабар ортидан ижтимоий тармоқларда Миразиз Бозоров шифохонадан ҳибсга олингани, у 3 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғландик.

ИИВ вакилига кўра, Миразиз Бозоровга нисбатан суд томонидан “қамоқ” эмас, “уй қамоғи” эҳтиёт чораси танланган.

Бозоровга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (“Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш”) билан жиноят иши очилган бўлиб, агарда у айбдор деб топилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Жиноят иши очилган модда санкциясидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Миразиз Бозоровнинг 3 йилга қамалиш эҳтимоли ҳақидаги гаплар нотўғри.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ жорий йилнинг 1 апрель кунидан 20 апрелга қадар фуқаролардан 28 та ариза келиб тушганини маълум қилганди. Унда Миразиз Бозоров интернетда жойлаган видеоларида ушбу фуқароларни ва уларнинг қариндошларини ҳақорат қилгани, уларни террористик ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаб тухмат қилгани, миллий анъаналарни оёқ ости қилиб, аёлларнинг шаънига путур етказаётгани ҳамда миллатлараро низо уйғотаётгани сабабли унга нисбатан қонуний чора кўриш талаб қилинган.

Шунингдек, Миробод тумани 110-сон умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиларидан жамоавий ариза келиб тушган бўлиб, унда Интернет тармоғидаги медиамаконларда мазкур мактаб ўқитувчиларининг касбий ва шахсий сифатлари ҳақида ҳақоратли маълумотлар тарқатгани ва шу билан уларнинг обрўсини топтагани учун Миразиз Бозоровга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризалар бўйича терговга қадар текширув ўтказилиб, тегишли комплексли экспертиза тайинланган. Терговга қадар текширув натижаларига кўра, Бзоровга нисбатан жиноят иши очилган.

Ўзбекистонда бесоқолбозлик расман қонун билан тақиқланган. Ушбу жиноятни содир этганлар Жиноят кодексининг 120-моддаси (бесоқолбозлик) билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. Аввалроқ Ўзбекистонда бесоқолбозлиги учун қамалганлар қанчалиги очиқланган эди.

Ўзбекистонда ЛГБТ масаласи Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Тошкентга мамлакат Жиноят кодексидан 120-модда – бесоқолбозликни чиқариб ташлаш ва жиноий жавобгарликни бекор қилишни сўраб мурожаат билан чиқиши ортидан кун тартибига кўтарилди.

Шундан сўнг, бу масала айни вақтда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиняпти. Бесоқолбозлик бўйича Human Rights Watch сўровига депутат Расул Кушербоев ва Ислом цивилизацияси маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Аброр Мухтор Алий, таниқли олим Мубашшир Аҳмад ҳам муносабат билдирди. Улар бесоқолбозликка оид модданинг жиноят кодексидан чиқариб юборилиши ҳам сиёсий, ҳам диний йўқотишларга сабаб бўлишини урғулаганди.

Жорий йилнинг 28 март куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида мамлакатда бесоқолбозликни қўллаб-қувватлаётган шахслар ва уларнинг ғояларига қарши намойиш ўтказилди.

Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ “Сквер”даги намойишда 12 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган Миразиз Бозоров ўласи қилиб дўппосланди.

Шундан сўнг АҚШ элчиси Бозоровнинг дўппосланишини суриштиришни сўради. Унинг ортидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тим Торлот Тошкентда бесоқолбозлик – ЛГБТ ғояларини ҳимоя қилиб келаётган блогер Миразиз Бозоровнинг калтакланганига муносабат билдирди.

Хорижлик дипломатларнинг муносабатидан кейин Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов халқаро ташкилотларга мурожаат йўллаб, ҳар қандай давлатга  бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олиши кераклигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

бесоқолбозлик Миразиз Бозоров

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг