Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди
Олам
−
26 Октябрь
7244Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 28-29 октябрь кунлари Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи кечиктирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 октябрь куни Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан телефон суҳбатида ташриф режалари ўзгаргани сабабли, 28-29 октябрга мўлжалланган Тошкентга сафарини бошқа муддатга кўчириш бўйича келишувга эришган.
“Икки давлат етакчилари томонидан қабул қилинган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қарорларни амалга ошириш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш нияти тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам россиялик мавқедоши билан телефонда гаплашганини ва бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Сергей Лавров жорий йилнинг 28-29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келишини ва у Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинишини билдирган эди.
LiveБарчаси