Лавров Самарқандга келди (видео)

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга учиб келди. Уни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кутиб олди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилиб, кутиб олиш жараёни акс этган видеони жойлади.

“Бугун Самарқандга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жаноби Олийларини кўриб турганимдан хурсандман. Стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш тўғрисида батафсил фикр алмашиш мақсадида самарали учрашув ўтказишни кўзламоқдамиз”, деб ёзади Саидов.

Бугун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. 14 апрелда эса МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Сергей Лавров Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made