Лавров АҚШ элчисига дакки берди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчиси Рубен Бригетининг ЖАР Россия армиясини қурол-яроғ билан таъминлаб туриши ҳақидаги баёнотларига жавобан, унга  “ўз ўрнини билишни” ҳамда Россия ва Жанубий Африка ўртасидаги муносабатлардан четда туришни маслаҳат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Айтилишича, вазир Россия ва Жанубий Африка ўзаро муносабатларни халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига тўлиқ мувофиқ равишда қурадиган суверен давлатлар эканини таъкидлаган ва АҚШ элчилари чет эл жамоатчилиги олдидаги ўз имиджи ҳақида кўпроқ ўйлаши кераклигини айтган. 

“Агар америкалик ёки океан ортилик бошқа бир элчига нимадир туюлган бўлса, сиз, аввало, ўз ўрнингизни билишингиз ва бошқаларнинг ишига аралашмаслигингиз керак. Қурол етказиб бериш мавзусига келсак, яна бир бор таъкидламоқчиманки, биз ҳеч қачон халқаро меъёрларни бузмаймиз”, деган Лавров.

Айтиш жоизки, АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчиси Рубен Бригети 2022 йил декабрь ойида Россиянинг Lady R савдо кемаси Симонстаун портида бўлганини, кемага тунда қурол ва ўқ-дорилар  юклангани, кема атрофи эса қуролланган одамлар томонидан қўриқланганини билдирган. Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса эса бу айбловларни асоссиз деб атаган.

Маълумот учун, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май ойи охирида Африка бўйлаб сафар қилмоқда. Ҳозиргача у Кения, Бурунди ва Мозамбикда бўлиб, давлат раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров АҚШ элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг