Кувайтда сўнгги 70 йил ичидаги энг иссиқ ёз кузатилмоқда 

Олам

image

Кувайтда ҳарорат кўрсаткичлари сояда 53,3 даража, қуёшда 70 даражага етди. Бу ҳақда “Al Rai” газетаси хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, бу ёз сўнгги 70 йил ичида энг иссиғи бўлган. Мамлакатнинг айрим минтақаларида ҳокимият аҳолига мурожаат қилиб, уларни электр энергиясини тежашга ҳамда уйларда ва идораларда эски кондиционерларни алмаштиришга чақирган, чунки улар ишлаш учун жуда кўп электр энергияга муҳтож. 

“Бу юқори ҳарорат биринчи навбатда Кувайтнинг қуёш унга тўғридан-тўғри перпендикуляр бўлган Саратон тропикига яқинлиги билан боғлиқ”, деган Араб Астрономия ва космик фанлари иттифоқи аъзоси Бадр ал-Амир. 

Унга кўра, иккинчи сабаб бу мавсумий “ҳинд депрессияси”, яъни Ҳинд океанидан тропик циклон бўлиб, у Саудия Арабистони ва Ироқ жанубига ҳам тарқалади. 

Аввалроқ, Канадада мисли кўрилмаган ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида ғайритабиий иссиқлик туфайли 719 киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кувайт ёз

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made