Канадада ғайритабиий иссиқдан вафот этганлар сони 700 дан ошди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида ғайритабиий иссиқлик туфайли 719 киши вафот этди. Бу ҳақда провинциянинг бош суд-тиббиёт эксперти Лиза Лапойнт хабар берган.  

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида полиция Британия Колумбиясининг турли шаҳарларида фуқароларнинг тўсатдан ўлиши билан боғлиқ 719 та ҳолатни қайд этган. 

“Сўнгги бир ҳафта ичида Британия Колумбиясида кузатилган об-ҳавонинг кескин шароити ўлим сонининг кўпайишига катта ҳисса қўшмоқда”, деган Лапойнт. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган жумадан пайшанбагача суд-тиббиёт хизмати провинция бўйлаб тўсатдан ва кутилмаган ўлимлар ҳақида кўплаб хабарларни олган. Эслатиб ўтамиз, Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Луттон аҳоли яшаш пункти табиий ўрмон ёнғини оқибатида деярли бутунлай вайрон бўлганди. 

Аввалроқ, Канададаги Британия Колумбияси провинциясида жазирама туфайли 500 га яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги айтилганди.   Бунгача, Канадада мисли кўрилмаган ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилаётгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг