Ўрмон ёнғини: Канададаги юқори ҳарорат фалокатга сабаб бўлди
Олам
−
02 Июль 2021
4504Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Луттон аҳоли яшаш пункти табиий ўрмон ёнғини оқибатида деярли бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берган.
Минтақадаги ёнғинга қарши хизматининг маълумотларига кўра, қишлоқдаги барча биноларнинг 90 фоизи, хусусан полиция бўлими тиббиёт пункти ёнғин натижасида вайрон бўлган.
Таъкидланишича, 1000 дан ортиқ фуқаро қишлоқни олдиндан огоҳлантирмасдан тарк этишга мажбур бўлган. Аҳолининг тайёр бўлиши учун 15 дақиқадан кўп вақт бўлмаган. Полицияга кўра, баъзи одамлар ҳали ҳам алоқага чиқмаган. Айни пайтда қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Аввалроқ, Канададаги Британия Колумбияси провинциясида жазирама туфайли 500 га яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Бунгача, Канадада мисли кўрилмаган ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси