Канадада ғайритабиий жазирамадан ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
Олам
−
01 Июль 2021
9208Канададаги Британия Колумбияси провинциясида жазирама туфайли 500 га яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда провинция Коронери Лиза Лапоинт маълум қилган.
“Британия Колумбиясида сўнгги беш кун ичида мисли кўрилмаган ўлим ҳолати қайд этилди”, деган у.
Лапоинтдаги маълумотларга кўра, 25 июндан 30 июнь соат 13:00 гача камида 486 кишининг тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунингдек, у маълумотларнинг қайта ишланиши билан қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини айтган.
Маҳаллий полицияга кўра, ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати одамлар ўлимининг дастлабки сабаби сифатида кўрсатилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, вафот этганларнинг аксарияти қариялардир.
Аввалроқ, Канадада мисли кўрилмаган ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилаётгани ҳақида хабар бергандик. Дастлабки маълумотларда ғайритабиий иссиқ туфайли 200 дан ортиқ одам вафот этгани айтилганди.
LiveБарчаси