Канадада юқори ҳарорат бўйича 84 йиллик рекорд янгиланди
Олам
−
30 Июнь 2021
9873Канадада учинчи кун кетма-кет мисли кўрилмаган ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Британия Колумбияси провинциясидаги Литтон қишлоғида ҳаво ҳарорати кеча, 29 июнь куни цельсий бўйича 49,5 даражага етди. Бу ҳақда Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Мамлакатда 1937 йилда ўрнатилган иссиқ ҳаво рекорди янгиланган, ўша йили 45 даража иссиқ қайд этилганди. Мамлакатда иссиқдан одамлар вафот этаётгани айтилмоқда.
“Биз Британия Колумбиясидаги энг иссиқ ҳафтани бошдан кечирмоқдамиз”, деган провинция раҳбари Жон Хорган.
У аҳолини совуқ компресслар тайёрлашга ва иложи бўлса, уйнинг энг салқин қисмида бўлишга чақирган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги “хавфли ва тарихий жазирама бу ҳафта ҳам давом этади”, деб огоҳлантириш берган.
Шунингдек, АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Портленд (Орегон штати) ва Сиэтл (Вашингтон штати) шаҳарларида ҳам 1940 йилдан бери қайд этилмаган энг юқори ҳарорат кузатилмоқда. Кўп жойларда кондиционер ва вентиляторлар сотилиб кетган. Баъзи аҳоли иссиқдан ерости гаражларида, ҳаттоки кондиционерли транспорт воситаларида жон сақламоқда.
Метеорологлар об-ҳаво аномалиясини юқори атмосфера босими натижасида юзага келадиган “термал гумбаз” эффекти билан боғламоқда.
LiveБарчаси