Денгиз чегарасидаги эски “яра” яна янгиланди

Олам

image

Кўрфаз давлатлари Кувайтни Ироқ билан денгиз чегараси бўйича янгиланган баҳсда қўллаб-қувватлади. Бағдод БМТга янги координаталар ва харита тақдим этганидан сўнг вазият кескинлашган. Кувайт ўзиники деб ҳисоблайдиган сув ҳудудларига, жумладан, Фашт ал-Қаид ва Фашт ал-Аиж қоя-тошларига бу ҳужжатлар дахл қилаётганини билдирмоқда. Бу ҳақда “Euronews” ёзди.

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Баҳрайн ва Уммон Кувайт позициясини қўллаб, халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этишга чақирган. Саудия расмийлари Ироқ тақдим этган айрим координаталар Ар-Риёд ва Кувайт ўртасидаги умумий денгиз ҳудудига ҳам тегишли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ироқ эса ўз навбатида янги чегара белгилари халқаро қонунчиликка мувофиқ эканини айтмоқда. Бағдод, шунингдек, Кувайт 2014 йилда БМТга харита тақдим этганда Ироқ билан маслаҳатлашмаганини ҳам эслатган. Низо узоқ йиллардан бери баҳсли бўлиб келаётган “Khor Abdullah” сув йўли ва қўшма ҳудудлар билан ҳам боғлиқ.

2012 йилда навигацияни тартибга солиш бўйича келишув 2023 йилда Ироқ Олий суди томонидан бекор қилинган эди. Кўрфаз давлатлари музокара ва мавжуд битимларга амал қилиш орқали минтақавий барқарорликни сақлаш зарурлигини урғуламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ Бағдод Кувайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг