Ғазодаги сулҳдан сўнг Эрдўған араб давлатларига йўл олди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қувайт, Қатар ва Уммон давлатларига расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Алоқалар бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

NSosyal турк платформасида эълон қилинган баёнотга кўра, ушбу ташрифлар 21, 22 ва 23 октябрь кунлари, мазкур мамлакатлар раҳбарларининг таклифига биноан амалга оширилади.

“Ташрифлар доирасида ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатлар ҳар томонлама кўриб чиқилади ва мавжуд ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қадамлар муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро масалалар, аввало минтақавий воқеалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилиши кутилмоқда”, дейилади баёнотда.

Дураннинг қўшимча қилишича, сафaрлар доирасида икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамловчи қатор келишувларни имзолаш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида ўтган саммитда минтақадаги бошқа раҳбарлар – Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан бирга Ғазо бўйича тинчлик келишувини имзолаб, уни “жуда муҳим имзолаш маросими” деб таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Қатар Уммон Кувайт Ражаб Тойиб Эрдўға

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг