Кўп вилоят ва шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз – Президент карантин масаласида огоҳлантирди
Жамият
−
16 Июнь 2020
20224Ўзбекистонда карантин нормаларига бир карра эмас, ўн карра амал қилинмаса ва коронавирус беморлари сони ортиб борса, қатор вилоятларда кўплаб шаҳарларни ёпишга тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши вақтида айтиб ўтди.
“Биз иқтисодиётни инобатга олиб, карантинни юмшатяпмиз. Шу билан биргаликда карантин нормаларига келишганимиздек, бир карра эмас, ўн карра эътибор керак. Мен биринчи кундан карантин шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак деб айтганман. Лекин агар шундай давом этаверса, кўп вилоятлар ва шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг, Президент вилоят раҳбарлари ва Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли хавфсизлигини таъминлаб, иқтисодиётни тиклаш ва одамларни иш билан банд қилиш бўйича таклиф киритиши кераклигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада аҳоли орасида 482 та ҳолатда коронавирус аниқланганини ва уларнинг 57 тасида вирусни юқтириш манбаси номаълум эканини қайд этди.
Бундан ташқари, вируснинг енгил шаклига чалинган ва касаллик аломатларсиз кечаётган беморларни уйда даволаш амалиётини йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь