Коронавирусни уйда даволаш амалиётини йўлга қўйиш керак – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
16 Июнь 2020
18524Ўзбекистонда коронавируснинг енгил шаклига чалинган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган беморларни уйда даволаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли тузилмалар билан биргаликда тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимлари, ҳуқуқ-тартибот ва маҳалла вакиллари иштирокида уйма уй юриб, фаол тушунтириш ишларини олиб бориши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатадиган, бевосита алоқада бўладиган барча муассасалар ходимларини мунтазам коронавирусга тестдан ўтказиш амалиётини кенгайтириш кераклиги таъкидланди.
“Вируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган беморларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак. Албатта, иқтисодиётни тиклашимиз, ишчи жойи ташкил қилишимиз керак. Лекин бу балони ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Биз уч ойлик жуда оғир йўлдан ўтдик”, деди Президент.
Шавкат Мирзиёев ҳар бир туман, тўртта сектор раҳбарларини огоҳликка дават этди ва карантин нормаларига қаттиқ риоя қилинса, бу ҳолатдан эсон-омон чиқиш мумкинлигини айтиб ўтди.
LiveБарчаси