Кўнкабаев нега Жалоловга қарши рингга чиқмагани маълум бўлди

Спорт

image

Айни кунларда Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа” халқаро турнири давом этмоқда. 22 февраль кунги дастурда оғир вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловга қарши қозоғистонлик Камшибек Кўнкабаев рингга чиқиши керак эди, бироқ қозоғистонлик боксчи номаълум сабабга кўра баҳсда иштирок этмаганди.

Маълум бўлишича, Кўнкабаев қўлидан жароҳат олгани боис жангда қатнашишдан бош тортган. Шунингдек, Камшибек Жалоловга қарши жангга тайёргарлик кўриш ва жараёнларга тўлиқ киришиш учун жуда кам вақтга эга бўлган. 

“Камшибек тузалиб, биринчи навбатда соғлиғи ҳақида ўйлаши керак, чунки олдинда асосий турнирлар – Тошкентдаги Жаҳон чемпионати ва Ханчжоудаги Осиё ўйинлари турибди” дейилади Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов “Странжа” турниридаги ғалабали юришини давом эттирмоқда. Мусобақанинг ярим финалида Жалолов озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевга қарши жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жалолов Кўнкабаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг